ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Раис Си Цзиньпин Хитой ҳукумати ва халқи номидан бу борада Ўзбекистон халқига ҳамда Президент Каримовнинг яқинларига чуқур қайғусини ва самимий ҳамдардлигини билдирди», — дейилади телеграммада.
«Хитой Ўзбекистон билан икки томонлама стратегик ҳамкорликни юқори баҳолайди. Биз Ўзбекистон томони билан биргаликда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни, икки давлат ва халқ манфаати йўлида фаолроқ ҳаракат қилишни режалаштирмоқдамиз», — таъкидлади Хитой раҳбари.
Изоҳ (0)