Ливия ҳарбийлари ИШИД террорчи гуруҳига мансуб жангариларнинг Сирт шаҳридаги охирги нуқталарининг қамал остидалигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Террорчиларга қарши операция бир неча ойдан буён давом этмоқда. 28 август куни ҳарбийлар Сиртнинг ИШИД қўли остидаги икки охирги зонасига ҳужумни бошлади.
Шаҳар 2015 йилда ИШИД қўлига ўтган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)