Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров Рио—2016 Олимпиадасининг ярим финалида россиялик Виталий Дунайцевга қарши рингга кўтарилди.
Ярим финалга қадар конголик Малонга Дзаламоу, ҳиндистонлик Манож Кумар, америкалик Гери Расселл каби боксчилардан устун келган Фазлиддин Ғоибназаров, финал остонасида Виталий Дунайцев билан дастлабки икки раундда 1 тадан ғалабани қўлга киритди. Ҳал қилувчи раундда рақибидан фаолроқ бўлган Фазлиддин финал чиптасига эга чиқди.
64 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги турнир финали 21 август куни бўлиб ўтади. Унда Ғоибназаров Рио олтин медали учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)