Рио—2016 Олимпиадасининг 64 килограммгача вазн тоифасидаги боксчилари ўртасидаги турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Фазлиддин Ғоибназаров ҳисоб бўйича учинчи жангини ўтказди.
Америкалик Гарри Русселга қарши рингга чиққан Ғоибназаров дастлабки икки раундни ўз фойдасига ҳал қилди. Фақатгина иккинчи раундда ҳакамлардан биттаси ўзбекистонлик спортчини 9 баллга лойиқ кўрди, қолган барча жабҳада устунлик Фазлиддин томонида бўлди.
Нисбатан қийинроқ кечган учинчи раунддан кейин очколар бўйича устунлик қилган Ўзбекистон спортчиси ярим финалга йўлланма олди ва энг камида бронза медалини нақд қилди.
Фазлиддин 1/16 финалда конголик Малонга Дзаламоуни, 1/8 финалда эса ҳиндистонлик Манож Кумарни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
64 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги турнир ярим финали 19 август санасига тайин қилинган. Унда Ғоибназаров россиялик Виталий Дунайцевга қарши жанг қилади.
Изоҳ (0)