Россия муфтийлар кенгаши меҳмонхона бизнеси вакиллари билан биргаликда бундай муассасаларда ҳалол стандартларни жорий этиш лойиҳаси реализациясини бошлади, деб маълум қилади «Ведомости».
«Бугун Россия келаётган мусулмонлар оқими кучайиб бораётгани кузатилмоқда, бу эса уларга ислом талабларига жавоб берадиган жойлашув ўринларини тақдим этишга ундамоқда», — деди Россия муфтийлар кенгаши «Ҳалол» Халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаш маркази бош директори Айдар Ғазизов.
Унинг сўзларига қараганда, муфтийлар кенгаши Москва ва минтақалардаги меҳмонхоналарда ҳалол стандартлар асосида ишловчи хоналар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда. Лойиҳа биринчи галда Москвада ҳамда Шимолий Кавказда, Уралда, Олтойда, Волгабўйида амалга оширилади.
Тушунтирилишича, ҳалол хоналарда одамлар ва жониворларнинг ҳайкаллари ва расмлари бўлмайди, уларнинг ўрнини Қуръон таржималари, жойнамозлар эгаллайди, хонада турувчиларга ҳалол овқат етказилади. Шунингдек, Каъба жойлашган тараф кўрсатилган бўлади.
Изоҳ (0)