Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси персонали учувчи кабинасида тутун чиққани боис самолётдан эвакуация қилинди. Бу ҳақда, The Sun нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа жойида ҳеч ким зарар кўрмади. Бортда футболчилар йўқ эди. Воқеа жойига дарҳол қутқарув машиналари етиб келди. Тутун нимадан келиб чиққани ҳозирча маълум қилинмади.
Хосеп Гвардиола жамоаси Бухарестга йўл олаётган эди — 16 август куни жамоа у ерда Руминиянинг «Стяуя» клубига қарши ўйин ўтказади.
Изоҳ (0)