Рио—2016 Олимпиадасида 70 нафар спортчи билан иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 36-ўринга кўтарилди.
Ҳозирга қадар терма жамоа 1 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бокснинг 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этган Ҳасанбой Дўстматов олтин медални қўлга киритган бўлса, Олимпиадада кучли учликдан жой олиш дзюдочилар Ришод Собиров ва Диёрбек Ўрозбоев, боксчи Рустам Тўлаганов ва юнон-рум кураши устаси Элмурод Тасмуродовга насиб қилди.
Изоҳ (0)