News cover

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш хизмати ишга тушди

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти яратилди, деб хабар бермоқда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ахборот хизмати.

Қайд этилишича, аввал фуқаролар мазкур маълумотномани олиш учун шифохонага қайта бориши ва навбат кутиши керак эди. Эндиликда эса хизмат тўлиқ рақамлаштирилиб, ҳужжатни масофадан туриб юклаб олиш имконияти яратилди.

086-шаклдаги тиббий маълумотнома олийгоҳ, лицей ва коллежларга ҳужжат топшираётган абитуриентлар, спортчилар ва ишга кираётган номзодлар, судьялик лавозимига тайинланаётган шахслар, шунингдек, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига йўлланма олаётган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга тақдим этилади.

Маълумотномани олиш учун фойдаланувчи my.gov.uz порталига кириб, “Соғлиқни сақлаш” бўлимига ўтиши, “086-шаклдаги тиббий маълумотномани олиш” хизматини танлаши ва тайёр ҳужжатни юклаб олиши керак бўлади.

Портал маълумотига кўра, ҳужжат тизимда фақат фуқаро тегишли тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтгандан кейин шакллантирилади. Шифокорлар хулосаси базага киритилгач, маълумотнома онлайн тарзда юклаб олиш учун очилади. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Аввалроқ коммунал қарздорлик мавжуд эмаслиги бўйича маълумотномани онлайн олиш хизмати ишга туширилганди. Мазкур давлат хизмати бепул кўрсатилади. Ушбу хизматни my.gov.uz портали орқали жорий этиш 2025 йил 16 сентябрдаги тегишли президент қарорида белгиланган.

Бугун, 18:59

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: