Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди. Тўқнашувда оғир қуроллар ҳам қўлланди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
NDTV телеканалининг маълум қилишича, Покистон қўшинлари Ҳиндистон марраларига қарата ўт очган. Тўқнашувда бир нафар аёл яралангани маълум.
Тўқнашувлар Пунч округида рўй берган.
Полковник Маниш Мехтанинг сўзларига қараганда, Покистон қўшинлари сабабсиз ўт очган.
Ўз навбатида, Покистоннинг Geo TV телеканали Ҳиндистон армиясини ўт очишда айбламоқда. Воқеа 14 август куни содир бўлгани айтилмоқда — айнан шу куни Покистон мустақиллик кунини нишонлайди.
Покистон ҳарбийларига кўра, Ҳиндистон томони оғир қуролларни, шу жумладан, миномёт ва артиллерияни қўллаган. Айрим снарядлар тинч фуқароларнинг уйлари яқинига тушган.
Изоҳ (0)