Флорида штати (АҚШ) жанубидаги Эверглейдс Миллий боғида тимсоҳ аёлга ташланиб, унинг қўлини деярли юлиб олди. Бу ҳақда Бровард округи полиция бошқармаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса фақат моторли қайиқ ёки вертолётда бориш мумкин бўлган ботқоқлик ҳудудида балиқчилар лагерида юз берган. Жабрланган 49 ёшли Кимберли Энн Секстон Флориданинг марказий қисмида истиқомат қилган.
Аёл кўприкчада турганида банкасини сувга тушириб юборган, уни олишга уринганида эса унга тимсоҳ ташланган.
Округ полицияси вакили Майкл Жашленинг маълум қилишича, аёлга ёрдам бериш учун шошилган саккиз киши ҳодисанинг гувоҳи бўлган. Аёл оғир жароҳат олган, шифокорлар унинг ўнг қўлини кесиб ташлашга мажбур бўлган.
Жабрланган аёл вертолётда шифохонага етказилган. Унинг аҳволи оғир эканлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)