КХДР пойтахти Пхеньян шаҳридаги радиостанция сухандони бир неча дақиқа давомида шифрланган хабарларни эфирда узатди. Хабарлар Жанубий Кореяда ушлаб олинди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«.... 509-бетдаги 68 рақами» каби маълумотлар хабарни жўнатаётган ва хабарни қабул қилиб олаётган одамларда мавжуд китобнинг бетидаги сўзга манба сифатида хизмат қилади. Бу сафар сухандон бундай хабарнинг ўқилиши масофавий таълим университетининг тингловчилари учун керакли хабарни бериш билан изоҳлади.
Аввалроқ Пхеньян Жанубий Кореяда ишлайдиган КХДР радведка хизмати ходимларига маълумот етказиш учун бундай амалиётни қўллаган.
Сўнгги маротаба Жанубий Кореяда бундай маълумотларни 16 йил аввал ушлаб олишган.
Изоҳ (0)