Мали ҳукумат армиясининг беш ҳарбий хизматчиси мамлакат марказида қуролли жангарилар тарафидан амалга оширилган ҳужумдан сўнг бедарак йўқолди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мудофаа вазирлигидаги манбаларнинг маълум қилишича, Мали армиясининг Мопти минтақасидаги Тененку ва Севаре аҳоли яшаш пунктлари орасида жойлашган марралари ҳужумга учради. Воқеа жойига кўмак кучлари юборилди.
Аскарларнинг ғойиб бўлишига «ал-Қоида исломий Мағриб мамлакатларида» террорчи гуруҳининг маҳаллий бўлинмаси — «Ансор ад-Дин» алоқадорлиги гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)