Самолёт ва дирижабль чатишмаси — Airlander 10 биринчи марта ангардан чиқди, деб ёзади «Корреспондент.net». Унинг узунлиги 92 метр бўлиб, у дунёдаги энг катта ҳаво кемаси ҳисобланади.
Илк маротаба уни омма Британиянинг Бедфоршир графлигидаги Кардингтон шаҳрида кўрди. Airlander 10’нинг биринчи парвози эса шу ойда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Airlander 10 лойиҳаси дастлаб Америка армияси учун ишлаб чиқилди, бироқ 2012 йилдан буён Hybrid Air Vehicles компанияси унга қизиқиб қолмагунича, музлатиб қўйилди.
Компания чатишма кемани қуришга 25 миллион фунт стерлинг сарфлади ҳамда Евроиттифоқ ва Британия ҳукуматидан синов парвозлари учун зарур лицензияларни қўлга киритди.
Кема Hybrid Air хўжайининг рафиқаси шарафига Марта Гвин деб номланди. Унинг бортига 48 киши сиғади, тезлиги эса соатига 74 километрга етади, шу билан бирга, у масофадан туриб бошқарилади.
28,3 минг куб метр гелий туфайли, ҳавода беш суткагача қолиши мумкин.
Изоҳ (0)