Тошкентда баҳорда реконструкция ишлари муносабати билан ёпилган Тараққиёт кўчаси бўйлаб автотранспорт ҳаракати бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Йўлдан ўтган трамвай линияси олиб ташланиб, йўл олти чизиққа эга бўлди.
Таъмирлаш ишлари давом этмоқда — йўл ишоралари ҳали чизилмаган, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси билан кесишадиган чорраҳа асфальтланмаган, светофорлар ўчирилган, лекин, шунга қарамай, автомобиллар икки томонга эркин ўтиб-қайтмоқда.
Яқин вақт ичида Тараққиёт кўчасининг давоми бўладиган ва уни Оҳангарон шоссеси билан боғлайдиган янги кўча очилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)