«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига тегишли Boeing-757−200 самолёти 7 август, якшанба куни HY636 Санкт-Петербург–Фарғона рейсини амалга ошириши чоғида парвозни тўхтатиб, йўлга чиқиш нуқтасига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Россия матбуотида маълум қилинишича, бунга двигателдаги носозлик сабаб бўлган.
Ёқилғини сарфлаш мақсадида самолёт бир муддат кутиш зонасида айланишга мажбур бўлган. Шундан сўнг у аэропортда муваффақият билан қўнган. Йўловчилардан ҳеч ким зарар кўрмаган.
Изоҳ (0)