Хитойлик археологлар Ички Мўғулистон мухтор тумани ҳудудидаги Иньшань тоғларида минг ёшдаги петроглифларни — қоятош расмларини аниқлади. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Баян-Нур шаҳар округи Урад-Чжунци хошуни маданий мерос бошқармаси раҳбари Лю Биннинг сўзларига қараганда, расмлар орасида турли жониворлар, жумладан, қўй, туя, лось, йўлбарс ва бўриларнинг тасвирлари кўпчиликни ташкил этади. Экспертларнинг фикрича, топилма минг йил олдинги даврга оид.
Археологлар қоятош суратлари Жануби-Ғарбий Хитойдаги Сичуань провинциясида истиқомат қилувчи цян элатининг аждодлари бўлмиш кўчманчи қабилаларга мансуб деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)