Air Algerie авиакомпаниясининг AH1020 рейсли йўловчи самолёти Жазоир аэропортига эсон-омон қайтиб келди. Бу ҳақда, маҳаллий матбуотга таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Илгарироқ самолёт Ўрта Ер денгизи устидалигида экипаж фавқулодда вазият ҳақида хабар берган, шундан сўнг ҳаво кемаси радарлардан ғойиб бўлган эди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, лайнер парвозида техник носозликлар юзага келгани боис экипаж диспетчерлардан рухсат сўраган ҳолда Жазоирга қайтишга қарор қилган.
Изоҳ (0)