Екатеринбурглик электр монтажчи саккизинчи қаватнинг деразасидан қулаб кетган тўрт ёшли қизчани тутиб олди. Бу ҳақда «Интерфакс-Урал» хабар бермоқда.
Қизча бош мия шикастланиши, миянинг лат ейиши, елка суягининг ёпиқ синиши билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.
Полициянинг аниқлик киритишича, 4 август, пайшанба куни қизчанинг онаси уни боғчадан олиб келиб, овқатлантиргач, унга телевизорни ёқиб берган. Шундан сўнг эшик ва деразаларни ёпиб, яқинда жойлашган дўконга ишлашга кетган. Аёл қизига мобил телефон ташлаб кетган ва вақти-вақти билан қўнғироқ қилиб турган.
Уйда ёлғиз қолган бола кириш эшиги ёпиқ бўлгани учун деразадан онасининг ёнига бормоқчи бўлган. Дераза токчасига чиққан қизчани ташқарида ити билан сайр қилиб юрган эркак кўриб қолади ва тез орада пастга боши билан қулаган қизчани тутиб қолади.
Екатеринбург ИИБ раҳбарияти ҳодиса оқибатида қўли шикастланган эркакни мукофотлашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)