Жанубий Судан пойтахти Жубада 7 июлдан бошланган зўравонлик туфайли охирги бир ой мобайнида 60 минг киши мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда 2 август, сешанба куни Женевада ўтказилган брифингда БМТ қочқинлар иши бўйича Олий комиссари бошқармасининг расмий вакили Мелисса Флеминг баёнот берди, деб хабар қилмоқда «ТАСС».
Шу тариқа, 2013 йил декабридан буён мамлакат ҳудудини тарк этган қочқинларнинг умумий миқдори 900 минг кишини ташкил қилди.
Жанубий Судандан Угандага кетаётган қочқинлар оқими охирги ўн кунда икки баробарга ўсди. Сўнгги уч ҳафтада Угандага 52 минг, Суданга 7 минг, Кенияга минг нафар қочқин келди.
Жубадаги тартибсизликлар мамлакат президенти Салва Киир тарафдорлари ва Риек Машарни қўллаб-қувватловчи собиқ исёнчилар ўртасида келиб чиққан эди.
Изоҳ (0)