Ҳиндистонда митти каркидонлар тошқиндан қутқариб қолинди
Ҳайвонот олами ҳимоячилари Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Кэзирэнга миллий боғида олти каркидон боласини тошқиндан қутқариб қолди. Таҳдид остида қолган барча жониворлар боғ яқинидаги Карби Англонд тепаликларига кўчирилди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Барча қутқариб қолинган митти каркидонлар сув қайтгунига қадар махсус марказда сақланади. Шундан сўнг улар эркинликка қўйиб юборилади. Айни пайтда икки эркак ва бир урғочи каркидон боласи ветеринарлар назорати остида эканлиги маълум. Битта каркидон чўкиб кетди.
https://twitter.com/WSF2017/status/758697412605186048
https://twitter.com/3milymp/status/758826226312097793
Бундан ташқари, миллий боғ вакиллари етти буғуни асраб қолди.