Италиялик модель Кристина Буччино Ибица оролида футболчи, «Реал» юлдузи Криштиану Роналду билан ўтказган романтик учрашуви ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шунингдек, журналистлар жуфтлик Ибицадаги ресторанлардан бирида ўтирганини кузатди.
Италиялик қиз ижтимоий тармоқдаги саҳифасига спортчи билан биргаликда тушган фотосуратларини жойлади, бу эса дарҳол мишмишларга сабаб бўлди.
Роналду билан ораларида қандай муносабат борлиги ҳақидаги саволга Буччино аниқ жавоб бермади.
«Мен келганимда Роналду шу ерда экан. Нигоҳларимиз учрашди, шундан сўнг у, асл жентльмен каби, мени тушликка таклиф қилди. У ажойиб йигит», — деди у.
Изоҳ (0)