Каталония мухтор вилояти парламенти Испания таркибидан чиқиш режасини маъқуллади. Бу ҳақда, El Mundo нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ташаббусни «Бирга ‘Ҳа’» ва «Халқ бирдамлиги учун» партиялари коалицияси қўллаб-қувватлади. Ушбу айирмачи коалиция парламентда кўпчиликни ташкил этади.
Режа вилоят мустақиллиги юзасидан бир томонлама референдум ўтказишни назарда тутади.
Испания шимоли-шарқидаги Каталония мухтор вилояти кўпдан буён мамлакат таркибидан ажралиб чиқишга уриниб келмоқда. Охирги пайтларда вилоятда айирмачилик кайфиятлари анча кучайгани қайд қилинмоқда.
Изоҳ (0)