Франция шимолидаги Нормандия шаҳрининг Сент-Этьен-дю-Рувре черковида одамларни гаровга олиб, руҳоний ва роҳибаларга пичоқ билан таҳдид қилган икки киши полициячилар томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда France Info агентлигига таяниб, TJournal хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, икки нафар эркак черков руҳонийси, икки роҳиба ва руҳонийнинг икки шогирдини гаровда ушлаб турган. Қутқарув операцияси маҳаллий вақт билан соат 11:00 да якунига етди.
Le Figaro газетасининг ёзишича, руҳоний ҳалок бўлди. Гаровда бўлганлардан бири яраланган ва оғир аҳволда бўлиб турибди.
Воқеа юз берган ҳудуд қуршаб олинган. Франция президенти Франсуа Олланд ҳодиса жойига келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)