«АвтоВАЗ» биринчи марта Lada Vesta электрокарининг прототипини намойиш қилди, деб хабар бермоқда TJournal.
Автомобиль 82 от кучига эга электромотор ва ҳажми 25 кВт/соат аккумулятор батареяси билан жиҳозланган.
Машина 15,5 сония ичида соатига 100 километргача тезлик олиши мумкин. Электромобилнинг максимал тезлиги соатига 140 километргача етиши кўзда тутилган. Lada Vesta’нинг тўлиқ заряддаги батарея захираси 150 километр масофага етади.
Изоҳ (0)