«Барселона» клуби қароргоҳига имижи ўзгарган ҳолда қайтган ҳужумчи Лионель Месси жамоа билан биргаликда йиғинда иштирок этиш учун Англияга йўл олди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоиз, аргентиналик футболчи янги мавсумга тайёргарликни тезроқ бошлаш учун таътил кунларини қисқартирди.
Каталонияликларнинг Англиядаги йиғинига Арда Туран, Луис Суарес, Жереми Матьё ва бошқа бир қатор футболчилар йўл олади. 30 июль куни «Барселона» Шотландиянинг «Селтик» клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Изоҳ (0)