Венесуэланинг Миранда штатида бир-бири билан ихтилофдаги икки жиноий тўданинг кўча отишмаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Воқеа 24 июль, якшанба куни содир бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Маҳаллий Universal газетасининг маълум қилишича, отишма оқибатида икки жиноятчи билан бир қаторда тўрт бегуноҳ ўткинчи ҳам ҳалок бўлган. Бундан ташқари, камида уч киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)