Кеча, 24 июль куни жаҳон эстрадаси юлдузи, машҳур актриса Женнифер Лопес 47 ёшини дўстлари даврасида нишонлади, деб хабар бермоқда «Championat.asia».
Айни дамда таътилини Лас-Вегасда давом эттираётган «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам таниқли қўшиқчининг туғилган куни шарафига ўтказилган зиёфатда иштирок этди. 31 ёшли ҳужумчи Instagram’даги саҳифасига Женнифер Лопес билан бирга тушган расмини юклади ва уни таваллуд айёми билан табриклади.
Joe’нинг хабар беришича, португалиялик футболчи Лопеснинг концертига ҳам ташриф буюрди.
Аввалроқ Криштиану Роналду ўрта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони ирланлиялик Конор Макгрегор билан Лас-Вегасда учрашиб, биргаликда машғулот ўтагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)