Ереваннинг Эребуни туманидаги полиция патруль-пост хизмати полкини қўлга олган қуролли мухолиф гуруҳ гаровда тутиб турган барча тутқунларни озод қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа 23 июль куни рўй берди. Уларнинг қўлида икки ёш полиция ходими, икки юқори мартабали амалдор, шу жумладан, Арманистон полицияси раҳбари ўринбосари генерал майор Вардан Егиазарян бор эди.
«Сасна црер» («Сосунлик жазавадорлар») номини олган гуруҳ раҳбари Варужан Аветисян қўлга олинган полк ҳудудида матбуот билан доимий мулоқот қилиш пункти яратилиши эвазига гаровдагиларни қўйиб юборишга рози бўлди. Полиция ва миллий хавфсизлик хизматидан журналистларни бинога ҳеч қандай тўсиқларсиз киритиш талаб қилинди.
Изоҳ (0)