Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясида кучли жала туфайли юзага келган тошқинлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 114 кишига етди, яна 111 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Илгарироқ 72 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Табиий офат ҳудудидан 310 минг киши эвакуация қилинди. Тошқин ва кўчки оқибатида 52900 уй вайрон бўлди, 155 минг иншоотга зарар етди. Хэбэй провинциясига етказилган иқтисодий зарар 16 миллиард юанга ёки 2,4 миллиард долларга тенг бўлди.
Изоҳ (0)