Туркиялик терговчилар муваффақиятсиз якунланган тўнтаришга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган 1,2 минг ҳарбий хизматчини қўйиб юборди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маҳаллий матбуотда айтилишича, уларга нисбатан илгари сурилган айблар тасдиқланмади.
Ҳарбий тўнтаришдан сўнг ўн минглаб инсонлар ҳибсга олинди, шундан буён биринчи марта қўлга олинганларнинг катта гуруҳи қўйиб юборилиши.
Озодликка чиққан ҳарбий хизматчиларнинг барчаси оддий аскарлардир.
Изоҳ (0)