Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англия футбол ассоциацияси Сэм Эллардайс мамлакат миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Сэм Эллардайс. Фото: EPA

Сэм Эллардайс. Фото: EPA

Ассоциация сайтида ёзилишича, 61 ёшли мутахассис билан икки йиллик шартнома имзоланди. Унинг олдига терма жамоани 2018 йилда Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Эллардайс бунга қадар «Сандерленд»да ишлаб келган эди.

Англия Европа чемпионатининг нимчорак финалида Исландиядан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, Рой Хожсон терма жамоа бош мураббийи лавозимидан истеъфо берди. Эндиликда унинг ўрнини Эллардайс эгаллайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда