Интерпол ИШИД гуруҳига қарши курашаётган халқаро коалицияга қўшилди. Бу ҳақда, ташкилот бош котиби Юрген Штокнинг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Интерпол орқали маълумот алмашиш миллий хавфсизлик периметрининг кенгайишини таъминлайди. Бу гуруҳга қарши асосий кураш кетаётган ихтилоф зонаси билан ИШИД одамларни радикаллаштиришга уриниб зарбалар бераётган зонада фаолият юритаётган ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасида кўприк ўтказиш йўлидаги муҳим қадамдир», — таъкидлади у.
Эндиликда Интерпол ИШИД терактларининг молиялаштирилишини, шунингдек, террорчилар оқимини чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
«Жаҳоннинг 60 мамлакати Интерпол орқали ҳамкорлик қилмоқда. Улар тегишли маълумотлар базасига 7,5 мингдан ортиқ жангари ҳақида ахборот тўплашга муваффақ бўлди», — дейилади баёнотда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.