Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вашингтонда жойлашган АҚШ Авиация ва космонавтика миллий музейи икки ноёб экспонат билан тўлдирилди. 21 июль, чоршанба куни инсоният тарихида Ойга биринчи бўлиб қадам қўйган америкалик астронавт Нил Армстронгнинг қўлқоп ва шлеми кўргазмага қўйилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Музей ўз коллекциясининг ушбу кенгайтиришини Apollo 11 экспедициясининг 47 йиллигига тўғрилади. Экспедициянинг командири Армстронг, экипажнинг қолган икки аъзоси эса Базз Олдрин ва Майкл Коллинз бўлган. Армстронг ва Олдрин Eagle тушириладиган модулида 1969 йилнинг 20 июль куни Ойга қўнган эди.

Армстронгнинг шлем ва қўлқоплари 2012 йилдан буён биринчи марта махсус сақланадиган жойдан олиниб, омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Ушбу нодир нарсалар яна бир йил давомида музейда бўлади. Шундан сўнг улар яна сақлаш учун олиб қўйилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина элчиси Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарарни 14 миллиард долларга баҳолади
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ биносининг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди