Туркия қуролли кучлари вакиллари бутун мамлакат назорат остига олинганини маълум қилди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Туркия бош штаби баёнотида айтилишича, исён тайёрланаётгани ҳақидаги илк маълумотлар 15 июль соат 16:00 да олинган. Шунингдек, бош штаб ҳарбийларнинг аксарияти исёнга алоқадор эмаслигини маълум қилмоқда.
Баёнотда ҳарбий тўнтаришга алоқадор барча шахслар қаттиқ жазоланиши таъкидлаб ўтилди.
Изоҳ (0)