Ўн тўртинчи бор ташкил ташкил этилган уйсизлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Мексика терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди, деб ёзди турнирнинг расмий сайти.
Турнир финалида мексикалик уйсиз эркаклар Бразилия терма жамоасини 6:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Голландия пойтахти Амстердам шаҳрида бўлиб ўтган 2015 йилги Жаҳон Чемпионатида ҳам ғолиблик Мексикага насиб қилган бўлиб, финалда Украина уйсизлари 5:2 ҳисобида таслим этилганди.
Худди эркаклар каби Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган уйсиз аёллар ўртасидаги мусобақада ҳам ғолиблик Мексика терма жамоасига насиб қилди. Финал ўйинида Қирғизистондан ташриф буюрган бошпанасизларга қарши кураш олиб борган Мексика 5:0 ҳисобида устун келди.
Уйсизлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати 2003 йилдан буён ўтказиб келинади. УЕФА ва кўча газеталарининг халқаро тармоғи ҳамкорлигидаги мусобақа уйсиз спортчиларга молиявий кўмак сифатида ташкил этилади.
«Корреспондент» маълумотига кўра, уйсизлар ўртасидаги мундиалда 52 мамлакатнинг 500 нафар аъзоси иштирок этган бўлиб, турнирни Глазгода 100 минг одам кузатиб борган. Унинг аудиторияси эса умумий 2 миллионни ташкил қилгани айтилган.
Изоҳ (0)