Эрон С-300 зенит-ракета мажмуаси учун Россиядан ракеталар тўпламини қабул қилиб олди. Бу ҳақда ошкор этилмаган манбаларга таяниб, Эрон ОАВлари маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Маълумотларга кўра, Эронга С-300ПМУ2 туридаги ракеталар етказилмоқда. Норасмий хабарларга кўра, Эронга умумий миқдори 1 миллиард долларга тенг тўртта қайта ишланган С-300ПМУ2 «Фаворит» мажмуаси ҳамда «Алмаз-Антей» Ҳаво-космик мудофааси концернининг маҳсулотлари етказиб берилади.
С-300 мажмуаси ҳарбий гуруҳлар ва стратегик объектларни ҳамда стационар бошқарув пунктлари, ҳарбий базалар, маъмурий марказлар, саноат объектларини баллистик ва қанотли ракета зарбаларидан, шунингдек, учувчисиз учар мосламалар ва стратегик авиациядан ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)