Канадада T-28 Trojan ўқув самолёти авиашоу вақтида қулади, учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда.
Кўнгилсиз ҳодиса Альберта провинциясидаги Колд-Лэйк шаҳрида содир бўлди. Воқеа гувоҳига айланган шаҳар мэри Крейг Коупленднинг айтишича, учувчи, эҳтимолга кўра, ҳаво кемасининг бошқарувини йўқотган ва ерга урилган. Натижада кичик портлаш юз берган.
Ҳалокат мухлислардан узоқда содир бўлгани учун ҳеч ким жабрланмади. Бахтсиз ҳодисадан сўнг авиашоу бекор қилинди.
Ҳалокатга учраган самолётни ҳаваскор учувчи, бизнесмен Брюс Эванс бошқарган. У 2007 йилда T-28 Trojan самолётини харид қилганди. Эванснинг парвоз тажрибаси 4 минг соатдан зиёдни ташкил қилар эди.
Изоҳ (0)