24 июль куни Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. «Бунёдкор» стадионида ўтиши режалаштирилган ўйин учун ироқлик футболчилар 18 июль куни Тошкентга етиб келди.
«Championat.asia» маълумотига кўра, Ироқ термаси бош мураббийи Радхи Шенаишил 19 нафар футболчини Ўзбекистонга қарши ўйин учун олиб келган.
Айни вақтда Самвел Бабаян бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австрия йиғинида бўлиб турибди. Австрияга ташриф буюрмаган ва терма жамоа асосини ташкил қиладиган легионер футболчилар эса ўз жамоаси ихтиёрида.
Ироқ терма жамоаси Ўзбекистон каби Жаҳон Чемпионатининг 3-саралаш босқичига йўлланма олган. 1 сентябрь куни Ўзбекистон ўз майдонида Сурияни қабул қилса, шу куни Ироқ Австралия меҳмони бўлади.
Изоҳ (0)