Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг асосий иш жойидан 2015 йилги даромади 1 миллион 298,45 минг сомни (19300 доллар) ташкил этди. Унинг харажатлари эса 26 баробар кўпроқ бўлиб, 34 миллион сомни (505200 доллар) ташкил этди. Бу ҳақда «АқчаБар» сайти хабар бермоқда.

Фото: Қирғизистон телеграф агентлиги

Фото: Қирғизистон телеграф агентлиги

Бу рақамлар давлат кадрлар хизмати сайтида 8 июль, жума куни чоп этилган декларацияда акс этди. Президент харажатлари жадвалида улар Атамбаевнинг «ўз жамғармаларидан сарфлангани» тушунтириб ўтилган.

Бундан ташқари, Қирғизистон раҳбари 27 минг квадрат метрлик участкада жойлашган 116,34 квадрат метр майдондаги иморатга эгалик қилади. Атамбаев, шунингдек, 64 минг квадрат метр майдонга эга даладаги кўп йиллик экинлар ҳамда хусусий корхонанинг 100 фоизлик акциялари соҳиби бўлиб, уларнинг бошқарувини ишончли вакилига топширган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Қозоғистон
Қозоғистонда полициячи ўз ҳамкасбини бошидан отиб қўйди
Маҳаллий
UMS 7 млрд сўмлик тендерда 1 тийин арзонроқ нарх таклиф қилган корхона ғолиб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди