Италиянинг «Милан» футбол клуби раҳбари Сильвио Берлускони жамоа Хитой консорциумига сотилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Берлускони юрагида ўтказилган операциядан кейин шифохонадан чиққач журналистларга маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
Fininvest компанияси орқали «Милан»га эгалик қиладиган Берлускони май ойида бўлажак харидорлар билан эксклюзив музокараларни бошлаб юборган. 5 июль, сешанба куни эса «Милан» раҳбари клубни янги ҳаётга бошлайдиганлар қўлига топширганини айтди. Харидор икки йил давомида 400 миллион евро тўлашига келишиб олинди.
Қайд этилишича, агар келишувнинг нархи шундай бўлса, клубнинг қарзлари билан умумий нархи 750 миллион еврога тенг бўлади. Forbes «Милан» клубини 775 миллион долларга баҳолаган. Томонлар келишувнинг сўнгги шартларини муҳокама қилмоқда.
Хитойликлар билан дастлабки битим келаси ҳафтада, 15 июлгача тузилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)