Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф этилди
Меҳмонхона ва ресторан хизмати йўналиши бўйича мутахассисликка эга бўлган эркак ва аёллар ишга олинади. Виза, авиачипта, аэропортдан иш жойигача трансфер, тиббий суғурта, турар жой, овқатланиш, иш жойига транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.