Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

4 июль куни АҚШда мустақилликнинг 240 йиллиги кенг нишонланди. Миллий байрам муносабати билан анъанавий равишда мушакбозлик, сайил ва концертлар уюштирилди. Сиёсатчилар, артистлар, спортчилар ва жамоат арбоблари ватандошларини байрам билан табриклади. TJournal ушбу жараёнларни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришга ҳаракат қилди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

АҚШ президенти Барак Обама Twitter’даги саҳифасида анъанавий табрикни жойлаштириб, унда байрам куни хизматда бўлган барчага миннатдорчилик билдирди.

https://twitter.com/POTUS/status/749966042135293952

Шунингдек, америкаликларни президентлик пойгаси иштирокчилари табриклади.

https://twitter.com/HillaryClinton/status/750037589118291968

https://twitter.com/realDonaldTrump/status/749959090210832386

Россия президенти Владимир Путин ҳам четда қолмади. Ўз мурожаатида у Россия–АҚШ муносабатлари улар тенг ҳуқуқли шерикчилик асосида ишлаганида энг мураккаб халқаро муаммоларни икки миллат манфаатларига мос равишда ҳал қилишга қодирлигини кўрсатиб берганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларни Мустақиллик кунига бағишланган, Гарри Поттер ҳақидаги фильмлардаги машҳур саҳнага ишора қилувчи махсус лавҳа билан қарши олди.

Скрин: TJournal

Скрин: TJournal

Кўпгина машҳур бинолар, шу жумладан, Эмпайр Стэйт Билдинг ҳамда Дисней қасри АҚШ байроғи тусларига бурканди.

https://twitter.com/GMA/status/750138258776944644

https://twitter.com/ABC/status/750180968892403712

Marvel студияси ўз суперқаҳрамонлари иштирокидаги махсус видеолавҳани ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирди.

https://twitter.com/Marvel/status/750101299434106882

«Арсенал» футбол жамоаси ҳам ўз саҳифасида табрик видеосини чоп этди. Унда жамоа ўйин либосининг турли комплектларидан АҚШ байроғи териб чиқилиши акс этади.

https://twitter.com/Arsenal/status/749972371050631168

Кўплаб америкалик актёрлар ва санъат вакиллари ижтимоий тармоқлар орқали миллатдошларини байрам билан қутлади, улар қаторида Жастин Тимберлейк ва Крис Эвансни айтиб ўтиш мумкин.

https://twitter.com/ChrisEvans/status/750044720835866624

https://twitter.com/jtimberlake/status/750108333038641152

Канадалик хонанда Жастин Бибер америкалик ҳамкасбларидан ҳам ўтиб кетди: у Justmoji App мобил дастурида Мустақиллик кунига бағишланган, ўзининг ҳазиломуз расмлари акс этган стикерлар тўпламини жойлаштирди.

https://www.instagram.com/p/BHVQ2qFhYvN/

Айрим фойдаланувчилар эса ўтмишга назар ташлаб, АҚШ Буюк Британия таркибидан мустақил бўлиб чиққанига эътибор қаратди ва шу мавзудаги ҳазил суратларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатди.

https://twitter.com/alibakes/status/750114151150694400

Баъзилар Мустақиллик кунига бағишлаб чиқарилган махсус либосларни кийиб суратга тушди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада италиялик аёл ЙТҲ оқибатида вафот этди
Маҳаллий
Жаҳон банки прогнози: Ўзбекистон кейинги икки йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши иқтисодий ўсишга эга бўлади
Дунё
Киев Херсон йўналишида 60 нафар аскар ва ҳарбий техникаларини йўқотди — Россия Мудофаа вазирлиги