Россиянинг энг таниқли спорт шарҳловчиларидан бири Константин Генич хатога йўл қўйди. Бу ҳақда «Sports.ru» блогерларидан бири хабар қилди.
Шарҳловчи жорий Европа чемпионати давомида пайдо бўлган бир уйдирмага ишонди. Унга кўра, исландиялик футболчи Арон Гуннарссон футболдан бўш вақтида гўёки меҳмонхона бизнеси билан шуғулланади.
Генич бу хато маълумотни Франция–Исландия ўйини чоғида айтиб ўтди.
Уйдирма муаллифи, блогер @r3dpanama Геничга ўз «меҳмонхона»сида 30 фоиз чегирма қилиб беришни ваъда қилди.
Геничнинг хатоси акс этган видео парчаси «муаллифлик ҳуқуқи бузилгани учун» YouTube’дан ўчириб ташланди.
Изоҳ (0)