Фижи полицияси оролда истиқомат қилган россиялик эр-хотиннинг ўлдириб кетилиши билан боғлиқ иш юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Бу ҳақда 3 июль, якшанба куни маҳаллий ОАВ маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Полиция ўтган ҳафта топилган жасадлар қолдиқлари йўқолган россияликларга тегишли эканлигини тасдиқлади. Жасад қолдиқлари пляжлардан бирининг соҳилига чиқиб қолган.
Рязанлик Юрий Шипулин ва унинг рафиқаси Наталья июнь ойининг ўртасидан буён қидирилаётган эди. Эр-хотин уларга тегишли фермага қайтиб келмаганидан сўнг уларнинг ғойиб бўлганлиги ҳақида полицияга хабар қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига уларнинг бизнес бўйича ҳамкори мурожаат қилган.
ОАВнинг маълум қилишича, эр-хотин охирги беш йил давомида Фижида истиқомат қилиб келган.
Изоҳ (0)