Мексика денгиз пиёда аскарлари Тамаулипас штатида АҚШга йўл олган 115 нафар муҳожирни қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Операция АҚШ билан чегарадош Рейноса муниципалитетида ўтказилган.
Федерал ва ҳудудий ҳуқуқ-тартибот кучлари бир гуруҳ чет элликлар ушлаб турилганлиги ҳақида бир нечта аноним хабар олган. Диас-Ордасда ўтказилган биринчи операцияда 72 киши — ўн нафар Сальвадор фуқароси, 56 нафар Гватемала ва олти нафар Гондурас фуқароси, жумладан, 12 нафар вояга етмаган топилган.
Инфонавит-Сан-Мигель туманида ўтказилган тинтувда денгиз пиёдалари 43 киши — 13 нафар гондураслик, ўн нафар гватемалалик ва 20 нафар сальвадорликни қўлга олди. Улар орасида 13 нафар бола ҳам бўлган.
Чет элликлар улар мажбурий ушлаб турилмаганлигини маълум қилган. Уларнинг барчасига зарур ёрдам кўрсатилган ва миграция расмийларига топширилган. Уларнинг барчаси ўз мамлакатларига қайтарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)