Facebook компанияси MSQRD дастури учун ниқобларни ўзининг тўғридан-тўғри трансляциялар сервиси — Facebook Live’га киритмоқчи. Бу ҳақда, The Verge нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқнинг Facebook Live бўйича директори Фижи Симонинг сўзларига қараганда, фильтрларни қўллаб-қувватлайдиган трансляцияни бевосита MSQRD дастури орқали ишга тушириш мумкин бўлади.
Экспертларнинг фикрича, ниқобларни Facebook Live’га интеграция қилиш билан ижтимоий тармоқ бир муддат илгари махсус линзаларни ишга туширган Snapchat мессенжерига етиб олмоқчи.
Изоҳ (0)