Америкалик Брент Грегори Amazon компаниясидан посилкасини уйи олдидаги йўлакчадан топди, шундан сўнг у жўнатма нега йўлакда қолдирилганлигини аниқлашга ҳаракат қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
У кузатув камераларидаги тасвирни кўздан кечирганда, USPS курери қутини шунчаки машинадан улоқтириб юборганлигини кўрди.
Брент видеога изоҳ қолдирар экан, тез етказишнинг бу каби усули «жуда самарали» эканлигига пичинг қилди. Қутидаги нарсага ҳам зарар етмаган, унда оддий пайпоқ бўлган.
https://www.youtube.com/watch?v=G0apmW5vXFY
Изоҳ (0)