Москванинг Внуково аэропортида полициячилар терминални портлатиш билан таҳдид қилган кишини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги транспорт бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича, аэровокзал комплексидаги А терминалининг иккинчи қаватига номаълум киши чиқиб, бомбаси борлигини айтган. Полиция ходимлари дарҳол воқеа жойига етиб бориб, маст аҳволдаги эркакни қўлга олган ва навбатчи қисмга етказган. Тинтув пайтида унинг ёнидан шубҳали ҳеч нарса топилмаган.
55 ёшли эркак уйсиз бўлиб, таҳдидни нима сабабдан амалга оширганини тушунтириб бера олмаган.
Воқеа юзасидан террорчилик акти ҳақидаги ёлғон хабар айби бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)