Венесуэла президенти Николас Мадуронинг тарафдорлари агар унинг сиёсий рақиблари уни ҳукуматдан четлатса, исён кўтаради. Бу ҳақда 17 июнь, жума куни Венесуэла Ягона социалистик партияси раиси ўринбосари Дьосдадо Кабельо маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
У Сукре штати маркази Кумана шаҳридаги митингда чиқиш қилди.
«Агар ўнглар Мадурони ағдаришга уринса, кўчаларда, қишлоқларда, шаҳарларда, кичикроқ посёлкаларда ва казармаларда халқ исёни бўлиб ўтади», — деди у.
Сиёсатчи агар давлат раҳбарининг сиёсий рақиблари хаёлига қўлига қурол олиш келса, унинг тарафдорлари ҳам уларни кўчада елкасида қурол билан қарши олишини маълум қилди.
Изоҳ (0)