Компьютер тизимидаги узилиш АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари охирги 12 йил давомида олиб борган 100 минг тергов ҳақидаги маълумотларнинг ўчиб кетишига сабаб бўлди. Бу ҳақда, Defense One нашрига асосланиб, «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Тизимга Lockheed Martin хизмат кўрсатаётган эди. Носозлик сабаби келтирилмаяпти.
Йўқотилган ахборотни қайта тиклаш имконияти бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаяпти. Серверлари ишдан чиққан Lockheed Martin компанияси икки ҳафта мобайнида маълумотларни тиклашга самарасиз уринди.
Маълумотлар ҳарбий-ҳаво кучларидаги қаллоблик, ўғрилик, ходимлар ўртасидаги ихтилофлар ва ҳарбийларнинг ички ишларига дахлдор эди.
Айни пайтда воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда. АҚШ ҳарбийлари Пентагон ва хусусий компаниялар мутахассисларини маълумотларни тиклаш ишига жалб қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)